Ироқда террорчилик ҳаракати содир этилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Террорчи ўзини портлатиши орқали содир этилган бу теракт қурбонлари шиалардан иборат полиция бўлинмаси аъзолари бўлишган.

Ироқнинг шимоли ва шарқида ўз назоратини сақлаб қолаётган ИШИД ўз нашри бўлмиш Amaq орқали бу теракт туфайли 60 киши жабрлангани ҳақида маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Пентагон ИШИДнинг ракетадан ўққа тутишларга жавобгар бўлган етакчиси Жасим Хадижа ўлдирилгани ҳақида маълум қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.