Исландия бош вазири Сигмюндюр Гюннлейгссон журналистлардан бирининг у эгалик қиладиган компаниялардан бири Журналистик текширувлар халқаро консорциуми олиб бораётган текширув доирасига тушиб қолгани борасидаги саволларига жавоб беришдан қочди.

The Guardian нашри хабарига кўра, гап вазир эгалик қиладиган Wintris компанияси ҳақида кетмоқда.

"Сиз нима қилмоқчисиз? Бу номақбул иш", деган у.

У компаниясининг ишлари қонунчилик доирасида олиб борилганини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ, вазир парламент қаршисида офшор бўйича саволларга жавоб бергани маълум қилинганди.

ОАВда Mossack Fonseca компаниясининг махфий маълумотлари эълон қилиб юборилгач, дунёдаги бир қатор сиёсий ва жамоат арбоблари солиқлардан қочиш мақсадида ва пул ювиш мақсадларида офшор компаниялардан фойдалангани айтила бошланди.