Жерар Пике: «Атлетико» – Испаниядаги иккинчи жамоа. Бизга класикодагидан ҳам қийинроқ бўлади»

Спорт 04 Апрель 2016 391

«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин берган интервьюсида мадридликлар жамоасининг кучли жиҳатларига баҳо бериб ўтди.

«Атлетико» биздан қўрқмайди. Улар мавсумни яхши ўтказишмоқда. Айни вақтда бу жамоа Испаниянинг иккинчи рақамли жамоаси бўлиб турибди. Бу эса бизни класикодаги баҳсдан ҳам кўра қийинроқ баҳс кутиб турганини англатади. Рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишни ўзлаштирган.

Албатта, барчаси «Барселона»нинг ўйинига боғлиқ бўлади. Агар биз биринчи дақиқадан тўпни назорат қилишни бошласак, мухлислар ҳам бизни қизғин қўллаб-қувватлаб туришса ва ўйлаган режаларимиз амалга ошса, бизни тўхтатиб бўлмай қолади.

«Реал»дан учралган мағлубиятни унутиб бўлдик. Менимча, битта ўйинни эмас, примерани, ЕЧЛни ва Испания кубогини ютиш муҳимроқ», – дейди футболчи.

Кўпроқ янгиликлар