Журналистик суриштирув: дунё етакчилари офшор операциялар гумони остида

Жаҳон 04 Апрель 2016 908

Вашингтонда жойлашган Журналистик терговлар халқаро консорциуми (ICIJ) амалдаги ва собиқ жаҳон етакчиларининг офшор ҳисоб рақамлари ҳақидаги 1977 йилдан 2015 йилгача олиб борилган 11,5 млн ҳужжатни чоп этди. "Панама ҳужжатлари" деб номланган ҳисоботлар ташкилотнинг расмий сайтида чоп этилди. Мақолалар офшорларда компанияларни рўйхатдан ўтказишда ҳуқуқий ёрдам берувчи Панаманинг Mossack Fonseca компаниясидан чиқиб кетган маълумотларга асосланган.

Чоп этилган ҳужжатларда Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак, Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафи, Сурия президенти Башар Асад, Исландия бош вазири Сигмундур Давид Гуннлейгссон билан боғлиқ ҳужжатлар бор.

ICIJ’нинг ёзишича, чоп этилган ҳужжатлар "офшор компаниялардан порахўрлик, қурол сотиш, солиқлар тўлашдан қочиш, молиявий фирибгарлик ва гиёҳванд моддаларни сотиш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида фойдаланадиган кимсаларни фош қилади".

"Панама ҳужжатлари"да расмий ҳужжатлардан ташқари, таниқли инсонларнинг электрон мактублари ва ҳисоб рақамлари, 21-офшор ҳудуддаги 210 мингдан кўпроқ компания ҳақидаги бошқа маълумотлар келтирилган.

Бу ҳужжатларда, шунингдек, Украина президенти Пётр Порошенконинг исми ҳам тилга олинган. Ҳужжатларда айтилишича, у Roshen компанияси активларини Украина бюджетига солиқ тўламасдан сотиш учун учта офшор компания яратган.

Шунингдек, ҳужжатларда Россиянинг бир қатор жисмоний ва юридик шахслари томонидан амалга оширилган операциялар ҳақида маълумотлар бор. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, бу операцияларга Россия президенти Владимир Путин атрофидаги одамларнинг алоқаси бўлиши мумкин. Шу билан бирга мақола муаллифлари Путиннинг номи ҳужжатларда бирор марта эслатилмаганини тан олдилар.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу ҳужжатларда Путиннинг исми тилга олиниши "очиқчасига буюртма билан бўлаётганини" ва Путиннинг номига доғ тушириш мақсадида қилинганини айтди. Песков, шунингдек, Путиннинг обрўсига путур етказувчи ёлғон маълумотлар чоп этиладиган бўлса, ОАВ судга берилиши мумкинлигини айтди.

Ҳужжатларда, шунингдек, Хитой раиси Си Цзиньпин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Марокаш қироли Муҳаммад VI, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд оила аъзолари, Буюк Британиянинг амалдаги бош вазирининг марҳум отаси ҳамда Покистон бош вазири Навоз Шариф фарзандлари ҳам эслаб ўтилган.

Mossack Fonseсa’нинг таъкидлашича, компания ўз мижозларини синчковлик билан текширади ва агарда унинг хизматларида қандайдир хатоларга йўл қўйилган бўлса, бундан афсусдадир.

Офшор – солиқ ва бошқа турли имтиёзлар билан компанияларни ўзига жалб этувчи молиявий марказ, мамлакат.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар