Канада Тоғли Қорабоғдаги ўт очиш ҳаракатларини тўхтатишга чақирди

Жаҳон 04 Апрель 2016 349

Канада Ташқи ишлар вазири Стефан Дион Тоғли Қорабоғдаги вазиятга эътибор қаратди ва томонларни ўт очиш ҳаракатларини бас қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Канада Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида рўй бераётган тўқнашувлардан ташвишда. Биз зиддиятнинг барча томонларини ўзини босиб олишга ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, муаммони ЕҲХТ доирасидаги муҳокамалар орқали ҳал этишга чақирамиз", дейилади Канада ТИВ баёнотида.

Вазир бу муаммо тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдирган.

Бундан олдинроқ, Қизил Хоч Тоғли Қорабоғ ҳудудига бетараф воситачи сифатида киришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар