Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штати бош вазири вазифасини тарихда биринчи марта аёл киши эгаллади.

"Ҳудуд раҳбари Муфтий Муҳаммад Сайёднинг вафотидан сўнг, унинг ўрнига 56 ёшли Меҳбубу Муфтий келди", деб хабар беради Associated Press.

Муфтий аъзо бўлган Миллий-демократик партияси ҳамда Ҳиндистон ҳукмрон партияси “Бхаратия жаната парти” ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли ҳудуд раҳбари лавозими уч ой давомида бўш турган. Бироқ апрель ойи бошида томонлар бир тўхтамга кела олишган.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мансаби туфайли келгусида Меҳбуби Муфтийнинг, ҳатто ўз партиясида ҳам душманлари кўпайиши мумкин.

Жамму ва Кашмир штати Покистон ва Хитой ўртасидаги мунозарали ҳудуд ҳисобланади. Штат аҳолисининг 70 фоизи ислом динига эътиқод қилади.