Америкалик таниқли комик устаси Эдди Мёрфи 3 апрель куни 55 ёшга тўлди.

Асли Бруклиндан бўлган Эдди Мёрфи ўзининг меҳнат фаолиятини стендап-комик сифатида бошлаган. Клублардаги чиқишлари билан бир қаторда у “Шанба кечасидаги тўғридан-тўғри эфир” шоусига доимий ишга қабул қилинган. 1982 йилда эса у ўзининг илк роли - “48 соат” комедия жангари фильмидаги полиция хизматидаги жиноятчи образини қўлга киритди. Фильм танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди ва катта маблағ келтирди, Эддининг карьераси эса бирданига юқорига кўтарила бошлади.

У ижро этган роллар орасида энг машҳури “Беверли-Ҳиллзлик полициячи” фильмидаги хушчақчақ Аксель Фоули қаҳрамони бўлиб, у актёрга мислсиз даражада омад келтирди ва натижада фильмнинг яна иккита давомий қисми тасвирга олинди.

Ўз ижодий жараёнида Эдди Мёрфи баъзида юксак муваффақиятларга эришди, баъзан эса омадсиз вазиятларга учради. Бироқ у Ҳолливуднинг энг маҳоратли комикларидан бирига айланди ва ҳаттоки “Орзуимдаги қиз” фильмидаги роли учун “Олтин глобус”га (кўп бора номинацияга кўйилган) сазовор бўлди. Томошабинлар унинг иштирокидаги нафақат “Беверли-Ҳиллзлик полициячи” фильмини, балки “Телба профессор”, “Доктор Дулиттл”даги образларини севиб эсга олишади.