Яқин вақтлар ичида Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи сифатида шартнома имзолаши кутилаётган Италия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Антонио Контенинг Лондонда оладиган маошига аниқлик киритилди.

La Gazzetta dello Sport нашри берган хабарга кўра, италиялик мутахассис «кўклар» билан уч йилга мўлжалланган шартнома имзолайди ва бу вақт мобайнида 20 миллион евро миқдорида маош олади.

Биринчи йил учун Контенинг маоши 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

Бундан ташқари, 46 ёшли мураббий «Челси» билан Англияга тактика бўйича мураббий акаси Жанлуканинг ҳам келиши бўйича келишиб олган. Шунингдек, унинг штабтидан тўрт нафар италиялик ёрдамчилар ўрин олишади.

Эслатиб ўтамиз, Конте Евро-2016 мусобақасидан кейин Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади.