Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте бугун «Челси» билан шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Жанлуки Ди Марционинг сайти хабар тарқатишича, мураббий айни паллада Лондонга етиб борган.

Аввалроқ, Италия футбол федерацияси Конте Евро-2016 турниридан кейин терма жамоадаги фаолиятини давом эттирмаслиги ҳақида хабар берганди.

The Sun нашрида ёзилишича, томонлар 3 йиллик шартнома имзолайди. Мураббийнинг маоши йилига 6 млн еврони ташкил этади.

Айни вақтда лондонликлар жамоасини мавсум охиригача тайинланган Гуус Ҳиддинк бошқариб турибди. Жамоа 31 ўйиндан кейин 44 очко билан 10-ўринда бормоқда.