Кубада сайёҳлик автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобус пастқам кўприк тагидан ўтаётганда унга урилиб кетди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Оқибатда 2 киши, жумладан ҳайдовчи ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Автобус Сантьяго-де-Куба шаҳридан Тринидадга сайёҳларни олиб кетаётган бўлган. Автобусда гермнаиялик ва австриялик сайёҳлар бўлган.