КХДР Давлат мудофаа қўмитаси вакилининг маълум қилишича, АҚШнинг шимолий корейсларга қўллаган санкциялари келтирган зарарлар Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги Ленинград қамали оқибатларидан кам эмас.

"Ҳатто, дунё тарихидаги энг шафқатсиз бўлган Ленинград қамали ва "совуқ уруш" давридаги Кариб ҳавзасидаги инқироз ҳам Корея яриморолидаги вазиятдан енгилроқ", дея унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Вакилнинг қўшимча қилишича, "АҚШ ва унинг иттифоқчилари КХДРни буюк давлатга айланишга уриниши учун бўғмоқда".

Бундан олдинроқ, КХДР ҳукумати фуқароларни очлик даврига тайёр туришга чақирганди.