Римнинг «Лацио» клуби мухлислари Италия А сериясининг 31-туридан ўрин олган пойтахт дербисида «Рома»дан учралган мағлубиятни (1:4) ғазаб билан қарши олишган.

400га яқин фанатлар гуруҳи учрашувдан кейин жамоа машғулотлар базасида футболчиларнинг келишини кутиб туришган. Футболчилар автобусда етиб келишгач, мухлислар уларга қарата тош ва бошқа турли буюмларни улоқтиришган.

Улар шунингдек автобус йўлини тўсишга ҳам ҳаракат қилишган. Натижада воқеага полиция аралашган ва улар вазиятни юмшатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишган. Тўқнашув натижасида бир нафар полиция ходими жароҳат олган.

Воқеа натижасида жами бўлиб 15 нафар безори мухлис ҳибсга олинган.

Мухлислар «Лацио» жамоаси базаси эшиги олдида гўнг солинган қопларни қолдириб кетишди