Хонанда Лола шахсий ҳаёти, келгусидаги режалари ва яна бир бор турмуш ўртоғи ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзмоқда.

“Фарзандларим отаси уйланганини эшитиб хафа бўлишмади. Ҳатто тўйдан бир ҳафта ўтгач, дам олиш кунлари дадасининг уйига меҳмонга боришди. Болаларим собиқ турмуш ўртоғимнинг рафиқасига “опа” деб мурожаат этишяпти. Улар анча улғайиб қолишган ҳамма нарсани ўзлари тушуниб етадиган ёшда. Шунинг учун ҳаётимиздаги бу ўзгаришларни улардан яширмадик. Болаларим ҳам, ўз навбатида, бу воқеаларни тўғри қабул қилишди.

Болаларимнинг суратини иложи борича инстаграмга кам қўйишга ҳаракат қиляпман. Бу онамнинг хоҳишлари. Фарзандларим ҳар бир нарсада мендан ўрнак олиб келишяпти. Ҳатто бугун қизимнинг кийиниши, гап-сўзи ва ўзини тутишида ҳам ўз аксимни кўряпман. Бундан фақат хурсандман”.