«Барселона» жамоаси мураббийи Луис Энрике жамоа футболчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Месси, Суарес ва Неймар – дунёнинг энг зўр футболчилари. Лекин бу дегани улар машиналар дегани эмас. Ҳужумчиларимиз юқори савияли футболчилар экани аниқ, лекин бу «Барселона»ни енгилмас қилиб қўя олмайди.

Жамоамизнинг муваффақиятлари ҳужум учлигимизгагина боғлиқ эмас. Ва мағлубиятларда ҳам айб фақат уларнинг елкасига ташланмайди. Айтишим мумкинки, айни вақтда «Барселона» триосининг спорт формаси ажойиб ҳолатда», – дейди мураббий.

Энрике шунингдек, «Реал»га қарши ўйиндан кейин танқидларга учраган Арда Туран ҳақидаги гапларга муносабатини билдириб ўтди.

«Мағлубиятда бир футболчини айблаш аҳмоқлик.

Арда шунчаки омад биздан юз ўгираётган вақтда майдонга тушди. Агар у майдонга тушмаганида ҳам «Реал» гол уриши мумкин эди. Бу футболчи бизнинг ўйинимизга жуда мос, у камдан-кам ҳоллардагина тўпни йўқотади.

Ҳа, барча ҳам «Барселона»га осонлик билан қўшилиб кета олмаган. Туран эса биз қандай ўйнашимизни биларди ва осон мослашди», – дейди у.