Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг оиласи ўзлари ҳақида Панамадаги Mossack Fonseca юридик фирмаси билан алоқалари борасида чиққан хабарларни инкор этди.

Аргентиналиклар оиласи мазкур масала юзасидан судга мурожаат қилмоқчи ва Месси ва унинг отасига тегишли Хорхега тегишли Mega Star Enterprises офшор компанияси мавжуд эмаслигини исботлаб бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Панамадаги «Mossack Fonseca» фирмаси футбол оламида 20 нафардан ортиқ таниқли шахслар билан ҳам ҳамкорлик қилгани, улар орасида «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг ҳозирда фаолият олиб бораётган ва собиқ футболчилари борлиги маълум қилинганди. Жумладан, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхенинг Панамада рўйхатдан ўтган «Mega Star Enterprises» офшор компанияси борлиги аниқланган.

Месси ва Платини офшор компаниялар можаросига аралашиб қолди

Журналистик суриштирув: дунё етакчилари офшор операциялар гумони остида

Панама офшорлар бўйича суд ишларида фаол қатнашмоқчи