Месси ва Платини офшор компаниялар можаросига аралашиб қолди

Спорт 04 Апрель 2016 383

Вашингтонда жойлашган журналистик тадқиқотлар халқаро консорциуми (ISIJ) ўз мижозларига офшор компаниялар ташкил қилишда ёрдам берган «Mossack Fonseca» юридик фирмаси ҳақида маълумот тақдим қилди.

Agency France Presse берган маълумотга кўра, Панамадаги «Mossack Fonseca» фирмаси футбол оламида 20 нафардан ортиқ таниқли шахслар билан ҳам ҳамкорлик қилган. Улар орасида «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг ҳозирда фаолият олиб бораётган ва собиқ футболчилари бор. Жумладан, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхенинг Панамада рўйхатдан ўтган «Mega Star Enterprises» офшор компанияси борлиги аниқланган.

Шунингдек, УЕФА раҳбари саналган Мишель Платини ҳам 2007 йилда мазкур фирма хизматларидан фойдаланган.

Мессининг фирмаси ҳақида «Mossack Fonseca» ҳужжатларида илк марта 2013 йилнинг 13 июнь куни тилга олинган. Айнан ўша пайтда Испания прокуратураси Месси ва унинг отасига нисбатан айбловни илгари сурганди.

Бундан ташқари, ҳужжатларда жаҳоннинг 20дан ортиқ клублари хўжайинларига тегишли офшор ташкилотлар аниқланган. Улар орасида «Интер» ва «Бока Хуниорс» клублари хўжайинлари ҳам бор.

Ҳужжатларда Бразилия, Уругвай, Буюк Британия, Туркии, Сербия, Голландия, Швеция ва бошқа мамлакатлар футболчилари тилга олинган. Ўйинчилар ўз қиёфаси ҳуқуқининг сотилиши ва рекламанинг бошқа турларидан тушган даромадларни сақлаш учун офшор компаниялар ташкил қилишда «Mossack Fonseca» хизматларидан фойдаланган.

Жумладан, ҳужжатларда Леонардо Ульоа, Иван Саморано ва Габриэль Хайнценинг номлари қайд этилгани аниқланган. Улар маблағни офшор компанияларда сақлаш орқали солиқдан қочишга ҳаракат қилишган.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар