Microsoft ва Wacom биргаликда универсал стилусни ишлаб чиқди

Технология 04 Апрель 2016 507

Бир неча кун аввал Microsoft компанияси Build анжумани доирасида биринчи марта янгиланган Windows 10 операцион тизимини тақдим этди

Апдейт мавжуд камчиликларни тўғирлаши, шунингдек, яна бир қанча янгиликлар кирита олиши керак. Улардан бири Windows Ink номли функциядир. У ёрдамида Windows 10 қурилмасининг эгаси турли дастурлар (масалан, Maps, Microsoft Edge, Office ва бошқалар)да қўлёзма эслатмаларини амалга ошириши мумкин. Бироқ, анжуман доирасида Microsoft вакиллари қўлёзма ва стилуслар орқали маълумотларни кирита олувчи қурилмалар ҳақидаги яна бир муҳим янгилик тўғрисида жимлик сақлашди.

Яқинда эса Windows компанияси Wacom билан ҳамкорликда кўплаб қурилмалар билан фойдаланиш имконига эга универсал стилус (электрон ручка)ни яратиши ҳақида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft ва Wacom аввал ҳам биргаликда ҳамкорлик қилишган – етакчи компанияларнинг яратган стилуси Surface Pro биринчи ва иккинчи авлоди учун график планшетларда фойдаланилган. Кейинчалик эса Microsoft N-Trig компаниясининг мутахассислари билан ҳамкорликни бошлаган.

Тахмин қилинишича, янги универсал стилус Wacom ва Microsoft маҳсулотларининг энг сараларини ўзида жамлайди. Шу тарзда, стилус уни ёзувлар ва расмлар учун ишлатадиган фойдаланувчиларга ёқади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2365 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 34875 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 43953 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82423 Жамият
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 480 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 146 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари вақтида 100 инсон ҳалок бўлди
20:03 1475 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар