Туркия ҳукумати ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган муҳожирлар тўғрисидаги битимга асосан, биринчи иккита кема Грециядан Туркияга муҳожирларни етказиш учун йўлга чиқди.

135 нафар муҳожирлар кемада Лесбос ороли томон йўл олди, деб хабар беради Reuters.

Шартномага кўра, виза чекловларининг бекор қилиниши, Туркиянинг Европа Иттифоқи таркибига қўшилиш музокараларининг тезлашуви ҳамда ваъда қилинган 3 миллиард еврога яна шунча миқдорда маблағ қўшиб олиш эвазига Анқара Греция қирғоқларига ноқонуний келган қочқинларни қайтаришга рози бўлган.