«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг агенти Вангер Рибейро ўз мижозига «ПСЖ» томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги хабарга муносабатини билдириб ўтди.

Айни вақтда мавсум якунида парижликлар жамоасини тарк этадиган Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини Неймар эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган.

«Неймарда «Барселона» билан 2018 йилгача амал қиладиган шартнома бор. У ўзини Каталонияда яхши ҳис қилмоқда ва бунга қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқ.

У дунёнинг энг яхши жамоаси ўйнамоқда. Бундан ортиғини тилаб бўлмайди ҳам.

Лекин, Париж шаҳрида яшаш ва «ПСЖ»да тўп суриш кўпгина футболчиларнинг орзуси ҳамдир. Кўрамиз, икки йилдан кейин, яъни «Барселона» нима бўларкан», - дея агентнинг сўзларини келтиради L'Equipe.