Норвегия Россия ҳарбий кемалари ортидан кузатиш учун "суперкема" яратди

Жаҳон 04 Апрель 2016 365

Норвегия Россия ҳарбий-денгиз флоти кемалари ортидан кузатувни кучайтирмоқчи ва шу мақсадда Marjata лойиҳасига модификациялар киритиб, бошқа бир кема билан разведка ишини олиб борувчи кучлироқ кема яратди.

Янги "суперкема" Marjata IV каттароқ бўлди. Унинг узунлиги 126 метр, эни 23,5 метрни ташкил қилади. Норвегия бу кемани яратиш учун 1,4 млрд норвег крони (149 млн доллар) сарфлади. Бу кема Норвегия мудофаа вазирлигининг энг қимматбаҳо лойиҳаси бўлди.

Кема мамлакат қуролли кучлари сафига яқин орада қўшилади. Янги кемадан аввал чиқарилган Marjata III кемаси 2017 йилгача янги қурилмалар билан жиҳозланиб, бошқа – Eger номи билан жанговар навбатчиликка қайтади.

Ҳарбий тарихчи Ларс Гюллендалнинг фикрича, Россия кемалари ортидан кузатувнинг кучайтирилиши Норвегия ва НАТО Россия тимсолида хавфли ва кучли рақибни кўраётганидан дарак беради.

"Россия катта кўламдаги қуролланиш дастурини ўтказди. Энди янги тизимларни синовдан ўтказиш керак. Бирор давлат муайян даражага етганда, қолган давлатлар нима бўлишини кузатишга қизиқадилар", деб айтди Гюллендал.

Швеция Қироллик денгиз жамияти раиси Никлас Виклунднинг айтишича, разведка тадбирларини бошлаш Россия ҳарбий қудратининг ошишига Ғарбнинг одатий муносабати ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар