Истанбул шаҳри марказидаги хиёбон ҳудудидаги кафе девори одамлар устига қулади. AnadoluAjansi хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бор.

Гувоҳларнинг айтишича, девор остида камида 2 киши қолиб кетган.

Бу ҳодиса Гулхан хиёбонида рўй берган. Айни вақтда бу ҳудудда қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.

Ҳодиса сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.