Одамлардан "Олмалиқ" КМКга ишга олиб кириш ваъдаси билан пул олган ангренлик фирибгар 7 йилга қамалди

Жамият 04 Апрель 2016 509

Ангренлик муқаддам судланган Рустам Маназаров (исм-фамилияси ўзгартирилган) фирибгарлик йўлига яна бош суқиб, бу ишда янги танишлар орттирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида шахта қурилиши бошқармасида ер ости лаҳмчиси бўлиб ишлаб келаётган Мирзакарим Аббосов Ангрен кон бошқармасида ишлашни хоҳлаб қолди. Бу эса Рустамга қўл келди. У ишга жойлаб қўяман деб Мирзакаримдан 5000 АҚШ доллари олади.

Орадан кўп ўтмай, “Олмалиқ" КМК АЖ Ангрен қувур заводи унитар корхонаси ишчиси Ҳалимбек Ширанов Ангрен кон бошқармасига ишга ўтказишни сўраб келди. Рустам ундан бу ишни ҳал қилиб бериши учун 2000 АҚШ долларини қўлга киритди. Фирибгар ишини давом эттирди. У Мирзакарим Холбоевнинг ишончини қозониб, ишга жойлаштириб қўяман деб 2000 АҚШ долларини олди.

Аммо у қонун устувор юртда яшаётганини унутган эди. Жабрланувчилар уни судга беришди. Суд Рустам Маназаровга 7 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар