Остонада смартфонларни тақиқловчи қоида Вазирликлар уйида тирбандликка сабаб бўлди

Жаҳон 04 Апрель 2016 734

Қозоғистон пойтахти Вазирликлар уйининг тўртинчи йўлагида давлат хизматчиларининг смартфонлари бор-йўқлиги текширилиши оқибатида турнақатор навбат ҳосил бўлди. Бу ҳақда BNews.kz хабар берди.

“Бизни Вазирликлар уйига уяли алоқа воситалари билан киргизишмаяпти. Шунинг учун шундай узун навбатлар ҳосил бўлди. Ҳаммамизни, менимча, икки ҳафта аввал огоҳлантиришган эди. Шунчаки биринчи куни баъзиларнинг ёдидан кўтарилган, баъзилар хизмат сафарида бўлиб, телефонини уйига ташлаб келолмаган. Мен ўзим смартфонимни олиб келмадим”, - деди “Статистика Комитети” бош мутахассиси Эрлан Қорабоев.

Ходимнинг сўзларига кўра, бинода буюмларни сақлаш учун махсус катакчалар фақат ташриф буюрувчиларга мўлжалланган. Вазирликлар уйида фаолият юритувчи ходимларнинг буюмлари учун эса бундай ячейкалар ўрнатилмаган.

Давлат хизматчилари фақатгина блютуз, диктофон, камера, интернети бўлмаган телефон аппаратларинигина ишга олиб келишларига рухсат берилган.

"Статистика Комитети" матбуот котиби Динара Алимованинг сўзларига кўра, ходимлар бир ой аввал огоҳлантирилган.

“Биз 4 апрелдан бошлаб ишга смартфонлар олиб киришни тақиқловчи қоида асосида иш тутяпмиз. Бу қоидани унутганлар смартфонларини машинада қолдиришларига тўғри келади. Келгусида хизматчилар учун ҳам ячейкалар ташкил этилади”, - маълум қилди матбуот котиби.

Алимованинг сўзларига кўра, планшет ва ноутбукларни ишга олиб келиш аввал ҳам тақиқланган. Иш юзасидан зарурат туғилса, расмий мурожаатнома ёзилган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар