Озарбайжон Мудофаа вазири Вагиф Дярхагли Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазият кескинлигича қолаётгани ҳақида маълум қилди.

"Биз ўт очишни бир томонлама тўхтатиш ҳақидаги қароримизни эълон қилганимизга қарамасдан Арманистон томони Озарбайжон Қуролли кучлари позицияларини ва фронт чизиғи яқинидаги аҳоли тураржойларини ўққа тутишда давом этмоқда", дея унинг сўзларини келтиради "Интерфакс" агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Агдамск, Тертерск ва Физулинск туманларида вазият жиддийлигича қолмоқда.

Озарбайжон Қорабоғ ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бир томонлама тўхтатишга қарор қилди