Озарбайжон Тоғли Қорабоғ пойтахтига зарбалар беришни бошлаши мумкинлигини айтди

Жаҳон 04 Апрель 2016 316

Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Вагиф Даргоҳли Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасанов агар Арманистон Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни тўхтатмаса, Степанакерт ва Тоғли Қорабоғнинг бошқа ҳудудларига артиллерия зарбаларини беришни бошлашга буйруқ беришини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Арманистон Қорабоғдаги тўқнашувлар чизиғидаги ўз йўқотишларини аҳоли пунктларини ўққа тутиш билан компенсация қилишни бошлади. Бир неча огоҳлантиришларга қарамасдан, ўққа тутишлар давом этмоқда. Озарбайжон мудофаа вазири агар арман томони аҳоли пунктларини ўққа тутишни бас қилмаса, Ханкенди ва бошқа ҳудудлардаги арман позицияларига кучли артиллерия зарбаларини беришга буйруқ беради", деб айтди Даргоҳли.

Аввалроқ Озарбайжон мудофаа вазирлиги бир неча соат ичида Арманистоннинг 170 га яқин ҳарбийси тан олинмаган Тоғли Қорабоғда йўқ қилинганини маълум қилганди.

Тоғли Қорабоғдаги ихтилоф 2 апрель куни бошланди. Томонлар бир-бирини тинчлик сулҳини бузишда айбламоқда.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар