"Ўзбекэнерго": Замонавий электрон электр ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади

Ўзбекистон 04 Апрель 2016 2630

Ўзбекистонда яқин тўрт йил ичида Осиё тараққиёт банки, Ислом банки ва Жаҳон банки иштирокида 3та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар замонавий электрон электр ҳисоблагич асбоблар ўрнатиш ва уларни ягона тизимга улашга қаратилган.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 460 миллион доллардан зиёдни ташкил этади. Нтижада тўққиз вилоятда замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, улар энергия тарқатувчиларига реал вақтда электр ҳисобини амалга ошириш имконини беради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида яшаётган аҳоли эски электр ҳисоблагичлардан фойдаланмоқда. Янги ҳисоблагичлар ўрнатиш чоғида кўплаб хонадон эгалари электриклар томонидан пул тўлашга мажбур қилинмоқда. Бунга асосан, уй эгаларининг техник ва юридик жиҳатдан кам маълумотга эга эканлиги сабаб бўлмоқда.

"Ўзбекэнерго"нинг техник масалалар ва шартномавий муносабатлар бўйича бўлими директори ўринбосари Парда Хидировга асосланиб, Sputnik агентлигининг хабар қилишича, жисмоний ва юридик шахслар учун эски ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш бугунги кунда мутлақ бепул ўтказилмоқда. Бу ишлар “Ўзбекэнерго”нинг хусусий маблағи ва Холқаро банколардан ёлланган маблағлар эвазига амалга оширилмоқда.

Лекин “Ўзбекэнерго” вакили электр ҳисоблагични унинг пломбаси бузилиши, ёки бошқа техник носозлиги туфайли алмаштиришга мажбур бўлса, фойдаланувчи белгиланган нархлар бўйича тўлаши лозимлигини айтган. Ундан ташқари, ҳисоблагич ва трансформаторлар қийматини белгиланган нархда тўлаш талаб этилади.

Ўзбекистонда замонавий ҳисоблагич асбоблари ўрнатиш 2009 йилдан бери амалга оширилмоқда. Жараён ҳар йил белгиланадиган режа асосида амалга оширилмоқда. Фойдаланувчи, “Ўзбекэнерго”нинг ҳудудий филиалига мурожаат қилиб, навбатсиз алмаштириши ҳам мумкин. Ҳисоблагични алмаштириш фақат фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.

Ҳисоблагични алмаштириш вақтида, эски ҳисоблагичнинг пломбаси бузилганини ёки унинг ташқи бутунлигига зарар еткизилгани маълум бўлса, фойдаланувчи жарима тўлашга мажбур бўлади.

Ундан ташқари, ҳисоблагич алмаштиришдан олдин электр тўловлари бўйича барча қарзлардан қутилиш керак бўлади. Агар фойдаланувчи ҳисобида ортиқча тўланган маблағ бўлса, у янги ҳисоблагич ҳисобига олдиндан амалга оширилган тўлов сифатида ўтказилади.

Қонунга кўра, шахсий фойдаланувчиларнинг электр ҳисоблагичлари ҳар тўрт йилда, юридик шахсларнинг электр ҳисоблагичлари ҳар икки йилда кўрикдан ўтказилиши керак.

Ўзбекистонда замонавий электрон электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши бошланади

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар