Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 5 сўм 96 тийинга ўсиб, 2882 сўм 68 тийин этиб белгиланди.

5 апрелдан эътиборан 1 евро қиймати 3249 сўм 58 тийин (29 мартдаги курсга нисбатан 24 сўм 85 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 42 сўм 93 тийин (29 мартдаги курсга нисбатан 89 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.