Ўзбекистон яқин тўрт йил ичида электроэнергияни замонавий технологиялар асосида ўлчовчи автоматлаштирилган тижорий электроэнергия ҳисоблаш тизими (АТЭҲТ) билан жиҳозланган ҳисоблагичларга ўтади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Ўзбекистон Осиё тараққиёти, Ислом ва Бутунжаҳон банклари билан ҳамкорликда умумий қиймати 460 млн. доллар бўлган шу каби учта лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 9та ҳудудида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Янги ҳисоблагичлар операторлар ёрдамида электрни узатиш ва ҳисоблаш билан шуғулланади.

АТЭҲТ билан жиҳозланган ҳисоблагичлар уйларга бепулга ўрнатиб берилади. Агар мазкур қурилманинг пломбаси ёки деформацияси бузилиб, носоз ҳолатга келтирилса, уни тузатиш ёки янгисига алмаштириш тўлиқ истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади.