Панама президенти Хуан Карлос Вареланинг баёнотига кўра, унинг ҳукумати, офшор (солиқ ва бошқа турли имтиёзлар билан компанияларни ўзига жалб этувчи молиявий марказ) компаниялари битимлари хусусидаги маҳкама жараёнларида, суд билан жиддий ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу чоралар, халқаро журналистлар консорциуми суриштируви натижасида фош этилган ишларга нисбатан қўлланади, деб хабар бермоқда Associated Press хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Панама раҳбарияти, мамлакат иқтисодий қонунчилигини бузган ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатига нисбатан қаттиққўллик сиёсатидан воз кечмайди.

Аввалроқ, Mossack Fonseca юридик компанияси асосчиларидан бири, Mossack Fonseca’га тегишли материалларнинг ошкор этилишини ноқонуний, деб атаган эди.

Mossack Fonseca маълумотларининг кенг оммага ошкор бўлиши натижасида, бир қатор жаҳон давлатлари етакчилари ва уларнинг яқинлари, пулларни ноқонуний ўтказиш ва солиқлардан бўйинтовлаш тизимига алоқадорликлари маълум бўлган эди.