Маҳсулот дизайни соҳасидаги Red Dot Award 2016 мукофотлари тақдимотида Philips компанияси 37 та мукофот олди. Жорий йилда Red Dot Award ҳакамлар ҳайъати 57 та давлатдан 5214 та маҳсулотнинг ташқи кўринишини баҳолашларига тўғри келди. Philips маҳсулотларига иккита энг юқори тоифадаги " Red Dot Award: Энг яхшилар ичида яхшиси" мукофоти берилди. Тақдимот ташкилотчилари ультратовуш тадқиқотлари учун мўлжалланган дунёдаги биринчи портатив смарт-қурилма Philips Lumify Ultra’ни алоҳида қайд қилиб ўтишди.

"Бугунда пухта ўйланган дизайнга нафақат истеъмолчилик маҳсулотлари соҳасида талаб бор, у бизни барча жойда ўраб туради. Биз Philips’да, хоҳ инновацион бритва, хоҳ дунёдаги биринчи мобиль ультратовуш датчик яратиш бўлсин, маҳсулот дизайнининг олдинга ҳаракатлантирувчи кучига ишонамиз", деб айтди Philips’нинг бош дизайнери Шон Карни.

Philips Lumify қурилмаси ультратовуш тадқиқотлари ўтказиш учун қўлланади ҳамда смартфон ва планшет билан жуфтликда ишлайди. Барча маълумот реал вақтда мобиль қурилма экранида махсус дастур ёрдамида кўрсатилади. Қурилма ёрдамида шифокорлар нафақат шошилинч ёрдам ва ташхис ўтказа олишади, балки маълумотлар билан ҳам алмаша оладилар.

Таъкидлаш жоизки, Philips бундан аввалроқ ўтган iF Design Award 2016 тақдимотида ҳам 48 та мукофот олганди. Бугунги кунда Philips Design жамоаси бутун дунё бўйлаб 15 та студияда 400 дан кўпроқ одамни ўз ичига олади.