Украина президенти Пётр Порошенко президент бўлгач, Roshen компанияси активларини бошқаришдан четлашганини айтди. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

"Мен Украинада ўз даромадларини декларация қилишга, солиқларни тўлаш ва мен Украина қонунчилиги ва халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида ҳал қиладиган манфаатлар ихтилофи масаласига жиддий ёндашувчи биринчи мансабдор шахсман", деб ёзди Порошенко.

Порошенконинг айтишича, у президент бўлгач, активларни бошқаришдан четлашган ва буни тегишли консалтинг ва юридик компанияларга ишониб топширган.

"Бу компаниялар Украина ва халқаро матбуот учун батафсил тушунтиришлар беришади, деб кутиб қоламан", деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

The Organized Crime and Corruption Reporting Project чоп этган маълумотларга кўра, 2014 йил Порошенко ўзининг Roshen компаниясини реструктуризация қилиш мақсадида учта офшор компания яратган.