Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат бош прокурори Виктор Шокиннинг ўз лавозимидан озод этилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Украина" телеканалида маълум қилинди.

"Мен таъкидлаб ўтмоқчиманки, сешанба кунидаги овоз беришдан кейин Олий рададан ҳужжатлар олинди, Виктор Шокиннинг бош прокурор лавозимидан бўшатилиши ҳақидаги фармон имзоланди. Бугун у менинг фармоним билан истеъфога жўнатилди", деб айтди Порошенко.

Аввалроқ Олий рада Шокиннинг истеъфога жўнатилишини маъқуллаганди. Ушбу қарорни 289 депутат қўллаб-қувватлаган. Шокин Украина бош прокуратурасини 2015 йил 10 февралидан бошқариб келганди.