Қирғизистон Марказий банки валюталар курсини бир меъёрга келтириш мақсадида доллар сотиб олишни давом эттирмоқда

Иқтисодиёт 04 Апрель 2016 788

Қирғиз миллий банки (Марказий банки) мамлакат валюталар бозорида ушбу ойдаги илк интервенциясини амалга оширди. Бу ҳақда, марказий банк сайтида эълон қилинган. Унга кўра, харид ҳажми 6,65 млн. долларни ташкил этган.

Маҳаллий экспертларнинг фикрича, марказий банк, доллар курсининг кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида шундай чораларга қўл урмоқда.

Шунга қарамай, йил бошидан бери, Америка валютаси сомга нисбатан қадрсизланиб, 75 сомдан 68 сомгача тушиб кетди. Қирғизистон миллий банки март ойида жами 86,42 миллион доллар харид қилган бўлса, январь ойида аксинча, жами 17та интервенция чоғида, 65 миллион доллар сотган эди.

Ўтган йил давомида қирғиз миллий валютаси жаҳоннинг етакчи валюталарига нисбатан 28,9 фоизга қадрсизланган. Ўтган йил мобайнида, сом курсини бир маромда ушлаб туриш учун Қирғизистон Марказий банки 373,2 млн долларни сотишга мажбур бўлган эди.

Кўпроқ янгиликлар