Қодиров Асаднинг меҳмони бўлишни режалаштирмоқда

Жаҳон 04 Апрель 2016 380

Чеченистон раҳбари лавозимини бажарувчи Рамзон Қодиров президент Башар Асаднинг таклифига кўра, яқин кунларда Сурияга боришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Асад мени икки марта меҳмонга таклиф қилди… Шунчаки, ташриф учун вақт етмаётган эди. Боришни, албатта, хоҳлайман”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу сентябрда Чеченистон раҳбарлиги учун ўтадиган сайловлардан олдин амалга ошади.

Қодировнинг қўшимча қилишича, у урушдан олдин бир марта Дамашқда бўлган.

Кўпроқ янгиликлар