Бугун Lotte компания меҳмонхонасида LG Electronics (LG) компанияси 2016 йил техникасининг қатор намуналарини намойиш қилди. Булар шиша панелга эга юпқа 2,5 мм экранли антиқа OLED-телевизорлари ҳамда 43-86 дюймли диагоналга эга SUPER UHD и UHD телевизорлари, шунингдек янгиланган Full HD телевизорлар қаторидир. Аудио ва видео маҳсулотлар саундбардларнинг янгиланган қатори, янги мусиқий тизим ва симсиз портатив устунга эга X-Boom DJ-эффектли суперқувватли минитизим томонидан намойиш этилди. LG техниканинг янги қаторини ишлаб чиқариш чоғида асосий эътиборни тасвир ва товушнинг юқори сифати, фойдаланишнинг қулайлиги, симсиз технология ва бежирим дизайнга қаратди. Айнан шу омиллар LG маҳсулотини электроника ва маиший техника сегментида етакчилик қилишини таъминлайди.

LGнинг OLED ва SUPER UHD телевизорлари: тасвир сифати борасида янги босқич

LG кенг истеъмолчилар доираси учун OLED-телевизорларини ишлаб чиқарувчи ягона компаниялигини яна бир бор тасдиқлади, у Россия бозорида янги 55-, 65- ва 77-дюймли текис ва қавариқ экранли OLED-телевизорларини намойиш қилди. Шу йилдан бошлаб компания ўз эътиборини тўғри экранли моделларга қаратади, портфолиосида фақатгина битта қавариқ экранли модели бор, бу истеъмолчиларнинг қавариқ экранли телевизорларга иккиламчи муносабат билдираётганликлари билан боғлиқ. OLED-телевизорларининг барча моделлари 8 миллион пиксельнинг ҳар бирини алоҳида таъминловчи юқори сифатли рангтасвири билан ажралиб туради. Эндиликда OLED телевизорлари 10 битлик ранг чуқурлигига эга контентларни ҳам акс эттира олади, яъни томошабинлар бундан буён миллиард хил палитрали ажойиб ранг-баранг тасвирларни кўришлари мумкин. LGнинг барча OLED телевизорлари энг замонавий HDR – Dolby Vision и HDR10 талабларига жавоб беради, шу билан бирга DolbyLaboratories и UHD Альянсга мувофиқ сертификатга эга. Тасвир сифати ва дизайнига қўшимча равишда LGнинг OLED телевизорлари товуш борасида тан олинган эксперт - harman/kardon® билан ҳамкорликда кўп тармоқли аудио тизим билан бойитилган. Янги моделлар динамикаси томошабинга йўналтирилган кўп қувватли саундбарднинг борлиги билан ажралиб туради, бу ўз ўрнида товуш тизимини максимал даражада яхшилайди.

SUPERUHD 4K сегментида LG компанияси IPS 4KQuantum моделларини намойиш қилди, уларнинг дисплейи рангтасвирни юқори аниқликда етказиб бериши ва кенгайтирилган ранглар гаммаси билан ажралиб туради. Бу сериянинг моделлари светодиоднинг люминофорлар билан қўлланилиши боис рангларнинг янада чуқурлиги (миллиард хилгача) ва тасвирнинг реалликка яқинлиги билан диққатга сазовордир. Ушбу сериянинг барча моделлари HDR10 ва Dolby Vision илғор техникасига эга, бу фойдаланувчиларга фильмларни аниқ ранглар ва кенг контрастли диапазонда, яъни уни муаллифлари томонидан қандай олинган бўлса, шундайлигича кўриш имконини беради.

LG телевизорларининг ULTRA HD флагман моделлари ҳам кенг қамровли овозни етказиб берувчи ULTRA Surround System кўп тармоқли тизими ҳамда harman/kardon® компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган динамикалар билан бойитилган.

Компания LGнинг барча OLED 4К ва SUPER UHD телевизорлари бу йил аввалгидек CINEMA 3D технологиясини қувватлашларини алоҳида таъкидлади.

LG 2016 йилги телевизорларининг ҳамма флагман моделлари эндиликда янада қулай бўлган мукаммаллаштирилган webOS 3.0 операцион тизимида хизмат кўрсатади. Шунингдек, сўнгги 5 йил давомида харидорларга манзур бўлиб келаётган янгиланган Magic Remote пульти ҳам намойиш этилди.

LGдан саундбарлар: кенг кўламли товуш нафис корпусда 

LG компанияси намойиш қилган янги саундбарлар минималликка асосланган дизайни ва юқори сифатли хом-ашёларнинг ишлатилганлиги билан ажралиб туради. LG томонидан ишлаб чиқилган ASC технологияси (товушни адаптив назорат қилиш) товуш етказиб бериш сифатини яхшилайди, масалан, суҳбат ёки янгиликлар дастурида ASC овозга кристал аниқлик бериш мақсадида баслар қувватини камайтиради. LGAutoSoundEngine технологияси товуш частоталари балансини оптималлаштиради, бу ҳаттоки максимал даражадаги баландликда ҳам товуш етказиб бериш сифатида носозликларга йўлиқмасликка имкон беради. Энди фойдаланувчи ўзининг севимли мусиқасини Bluetooth ёки Wi-Fi орқали смартфон ёҳуд планшетдан ўтказиши мумкин. Бириктирилган GoogleCast хизмати Youtube ва GooglePlay ҳамда бошқа онлайн иловалардан қўшиқлар ва видеоларни смартфондан саундбарга тўғридан тўғри узатиши мумкин. Бу йилнинг барча янгиликлари телевизорга симсиз Bluetooth орқали бириктирилади. Манбани автоматик аниқлаш функцияси смартфондан мусиқани саундбар Bluetooth сигналини топиши билан узата бошлаш имконини беради.

LGдан янги мониторлар ва проекторлар: сифатли тасвир ва инновацион технологиялар

LG Electronicsнинг IT-қарорлари 21:9 экранли кинематогрофик форматга эга қаварилган UltraWide мониторлари QHDга ижозат этилиши билан ҳамда энг талабчан геймерлар ва профессионаллар учун UltraHD 4K имконга эга IPS-мониторлари билан, шунингдек ишлаш учун қулай рамкасиз Infinity дисплейли IPS-монитори намойиш қилинди.

Бундан ташқари LG стендида уй кинотеатри учун рақамли ТВ-тюнер бириктирилган ультрақисқа фокусли LED проекторни эътиборга ҳавола қилди. Унга 100 дюймлик тасвирни акс эттириш учун атиги экрангача 38 см масофа керак бўлади. Ёрқин LED проектор 120 дюймли кинематографик тасвир сифатини таъминлайди.

LGнинг B2B-қарори

LG профессионал дисплейнинг янги 86 ўлчамли моделини намойиш қилади, у ажойиб кўринишга ва томонлар мутаносиблигига эга. Бу унинг чакана савдода, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа транспорт марказларида, шунингдек музейларда, савдо ва бизнес марказларида кенг қўлланилишини таъминлайди. Тасвирнинг энг юқори сифати, 4 тагача турли тасвирлар кўрсатиш имконияти, шу билан бирга кун-у тун доимий тартибда хизмат кўрсатиши - мазкур дисплейни бизнес учун энг яхши қарорга айлантиради.

Реклама ҳуқуқи асосида.