Ар-Риёд Теҳроннинг нефть экспортини оширишга уринишларига таъсир қилувчи чоралар кўрмоқда. Ар-Риёд маълумотларига кўра, Саудия Арабистони ўз сув ҳудудларига Эрон танкерларининг киришини чеклаб қўйди.

Саудия Арабистони Эрон нефтини олиб кетаётан кемаларга ўз сув ҳудудларига киришни тақиқлади, деб хабар бермоқда трейдерлар ва кема брокерларига иқтибос келтирган ҳолда Financial Times нашри.

Нашрнинг ёзишича, февралда юкларни суғурта қилувчи бир суғурта компанияси Саудия Арабистони ва Баҳрайн Эрон нефтига эга кемаларни ўз портларига киришини чеклаб қўйганини маълум қилган. Бундан ташқари, ўз йўналишларининг охирги манзили сифатида Эрон портларини кўрсатувчи кемалар Саудия Арабистони ва Баҳрайндан уларнинг сув ҳудудларига киришга рухсат олишларига тўғри келади, деб ёзмоқда нашр.

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси ва Миллий кемачилик компанияси изоҳ бериш ҳақидаги сўроқларга жавоб бермади. Intertanko танкерлар эгалари уюшмаси ва бозорнинг қолган иштирокчилари Саудия Арабистони бундай қилиши ҳақида расмий огоҳлантириш бермаганини айтишган.

Эрон январда санкциялар бекор қилингандан кейин Европага нефть экспорт қилишни бошлаш имконини олди. 3 апрелда Эрон нефть вазири Бижон Зангоний Эрон март ойида нефть ва газ конденсати экспортини кунига 2 млн баррелгача оширганини маълум қилганди.