Шорт-трек спорт тури бўйича собиқ жаҳон чемпиони жанубий кореялик Но Жин Гю 23 ёшида вафот этди.

Спорт 04 Апрель 2016 466

2013 йили аниқланган саратон хасталиги спортчини ҳаётдан олиб кетди, деб хабар беради Reuters.

Ўнг елкадаги ўсмани олиб ташлаш билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти режаси 2014 йилги Сочи Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш туфайли ортга сурилган эди. Бироқ ўйинга бир ой қолганда спортчи тирсагини синдириб олиб, Россияда ўтган ўйинларда қатнаша олмади. Ўшанда остеосаркома (суякнинг ўсма саратони) 13 сантиметргача ўсиб кетгани маълум бўлганди.

2015 йили жарроҳлик амалиётидан сўнг Но Жин Гюнинг аҳволи яхшиланади. У 2022 йилда Пекин Олимпиада ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган эди. Лекин бирдан унинг соғлиги ёмонлашди.

Марҳум спортчи 2011 йили 1500 ва 3000 метрли масофада жаҳон рекордларини ўрнатган. Шу йил у кўпкураш бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар