Sony 13,3-дюймли электрон сиёҳда ишлайдиган планшетни ишлаб чиқаради

Технология 04 Апрель 2016 606

Sony ва Worldox компаниялари ҳамкорликда қоғоз ўрнини бутунлай эгаллайдиган New Digital Paper планшет компьютерини ишлаб чиқарди. Янгилик қоғоздан кўп миқдорда фойдаланувчи мутахассислар учун йўналтирилган. New Digital Paper ҳужжатлар билан ишлашда самарадорликни оширади ва матнларга эслатмаларни осонлик билан қўшиб, уларни бошқа фойдаланувчилар билан бўлишишга ёрдам беради.

Қурилмага E-Ink Mobius технологияси асосида ишлаб чиқарилган 13,3-дюймли дисплей ўрнатилган бўлиб, 1600х1200 пикселлардан иборат.


Sony New Digital Paperнинг катта дисплейи PDF-ҳужжатларни осонлик билан катталаштирмасдан кўриш имконини беради. Электрон қоғозга ўтишнинг афзал томонларидан бу чоп этишга, фойдаланишга ва қайта ишлашга бўлган харажатларнинг камайиши ҳисобланади. Қурилма симсиз тармоқлар билан ишлай олади ва файлларни фойдаланувчилар билан ҳам бўлишиш мумкин.

Янгилик шу йилнинг май ойида 1100 доллар қийматида сотувга чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар