Гэллап институти Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари аҳолиси қандай давлатларни асосий хавф манбаи деб ҳисоблашлари ўрганилган тадқиқот натижаларини чоп этди.

Респондентларнинг жавоблари савол қаерда берилганига боғлиқ бўлган. Европа Иттифоқи таркибига кирувчи давлатлар асосий хавф манбаи сифатида Россияни айтишган. Мисол учун, бундай фикрни 69 фоиз поляклар, 58 эстонлар ва 57 фоиз руминлар билдирган. Шу билан бирга 39 фоиз греклар бош хавф сифатида Германияни кўришмоқда.

Европа Иттифоқига кирмайдиган давлатлар хавф сифатида АҚШ ёки қўшни давлатларни айтишган.

МДҲ давлатлари ўртасида фикрлар турлича бўлди: 52 фоиз украинлар бош хавф Россиядан таралаётганини айтишган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь ҳамда 64 фоиз россияликлар ўзлари учун бош хавф деб АҚШни айтишган.

Тожикистон, Албания, Чехия, Қозоғистон, Молдова ва Болгарияда ИШИД энг катта хавф деб айтилган.