Австралиянинг Qantas авиакомпанияси, ўзининг youtube.com даги саҳифасига яна бир оригинал видеоролик жойлаштирди. Унда Tesla Model S электромобили Boeing 737 самолёти билан кимўзарга баҳслашади.

Айтиш жоизки, гарчи Илон Маск компанияси маҳсулоти 3 сония ичида тезлигини 100км/соатгача чиқара олишига қарамай, мусобақа якунида Boeing 737 лайнери ҳавога кўтарилиб кетгани боис, ғолиб номига ойдинлик киритилмаган.

Лавҳанинг сўнгида эса, Qantas ва Tesla инновацияларни жорий қилиш ва транспорт соҳасида ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу пойгадан чиқадиган ис гази учун Qantas Future Planet Program (Qantas Ер сайёраси келажаги дастури) томонидан товон пули тўланган, маъносидаги ёзувларни ўқиш мумкин.