The Sun: Ҳиндистон ва непаллик болалар Англияга қулликка сотилмоқда

Жаҳон 04 Апрель 2016 461

Британия ҳукумати Ҳиндистон ва непаллик етим болалар савдоси билан қизиқиб қолди. Бу ҳақда The Sun нашрида чоп этилган материалда маълум қилинди. Бу материал Туманли Альбионда катта шов-шувга сабаб бўлди. Буюк Британия ички ишлар вазирлиги бу мақолага эътибор қаратди.

Гап охирги йилларда Ҳиндистон ва Непалда содир бўлган вайронакор зилзила вақтида жабрланган болалар ҳақида кетмоқда. Бундай болалар минглабни ташкил қилмоқда. Улардан кўпчилиги етим қолган, айнан шундай болаларга биринчи навбатда одам савдогарлари "ов қилади". Мисол учун, 10 ёшли ўғил ва қиз болаларни 5 минг фунт стерлингга сотиб олиш мумкин. Келишув бор-йўғи бир неча дақиқани олади.

The Sun журналистлари 8 йилдан бери одам савдоси билан шуғулланиб келадиганлардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. У бу "бизнес" тафсилотлари ҳақида гапириб берди. Болалар британ оилаларига хизматкор ёки хизмат кўрсатувчи ходимлар сифатида таклиф қилинади. Баъзида улар узоқ қариндошлардек таништирилади.

Болаларда ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаганига қарамасдан, Англияда бу ҳужжатларни маълум ҳақ эвазига тезгина тайёрлаб берадиган одамлар мавжуд. Сотилган болалар эгаларига ишлашга мажбур қилинади. Уларнинг ортларига қайта олишларининг имкон йўқ.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар