Пойтахтимизда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Юнон-рум кураши беллашувларида Темурмирзо Мамажанов, Сирожиддин Эсонов, Абдураззоқ Раззоқов, Беҳзод Тоҳиров, Жалгасбой Бердимуратов, Шаҳбоз Турсунов, Давронбек Зарифов ва Аббос Ибрагимов олтин медаль билан тақдирланди.

Эркин кураш бўйича Темур Абдусатторов, Рамазон Ибодов, Жаҳонгирмирзо Туропов, Иброҳим Мансуров, Ойбек Махсетбоев, Умид Ҳамроқулов, Темур Усманохунов, Рустам Жалолов ҳамда Соҳибжон Зуҳриддинов мамлакат чемпиони бўлди.

Хотин-қизлар кураши бўйича Сарвиноз Тўхтаева, Асалхон Собирова, Нодира Собирова, Шаҳзода Усмонова, Севинч Исанова, Адиба Ўрозбоева, Гулойим Шразитдинова, Фотима Турсунмуротова ғолибликни қўлга киритди.