Халқаро турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар бронза медалини қўлга киритишди

Спорт 04 Апрель 2016 434

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёрбек Ўрозбоев ва Дилшод Чориев Туркиянинг Самсун шаҳрида ўтказилган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда бронза медални қўлга киритди. “ЎзА” хабар бермоқда.

Нуфузли турнирда олтмишдан зиёд давлатдан тўрт юзга яқин спортчи совринли ўринлар билан бирга жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун ҳам беллашди.

Вазни 60 килограммгача бўлган дзюдочилар беллашувида қатнашган Диёрбек Ўрозбоев мўғулистонлик Амартувшин Баяраа, грузиялик Лухуми Чхвимянини енгиб, мезбон спортчи Бакир Озлуга имкониятни бой берди. Бронза медаль учун кечган беллашувда беларуслик Ориф Багиров ва франциялик Винсент Лимарни мағлуб этди.

90 килограмм вазн тоифасида Дилшод Чориев беларуслик Ихар Жукау, швейцариялик Сирил Гроссклаус, испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлуб этиб, россиялик Ҳусен Холмирзаевга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда польшалик Патрик Чехомски устидан ғалаба қозонди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9156 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48184 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50470 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93201 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41123 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 253 Спорт
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 564 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 530 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 862 Жамият
Мексикадаги кўчалардан бирида 9 кишининг жасади топилди
11:05 488 Жамият
Кўпроқ янгиликлар