Хитойнинг шарқий қисмидаги Шаньдун провинцияси кимё заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда Xinxua агентлиги хабар беради.

Lianhetech кимё заводида оқова сувларни қайта ишлаш мосламаси портлаб кетган.

Воқеа натижасида етти нафар одам касалхонага жойлаштирилган, улардан икки нафари вафот этди. Маҳаллий ҳокимият қолган беш нафарининг аҳволи барқарор деб маълум қилди.

Портлаш оқибатида кимёвий моддаларнинг оқиб кетгани тўғрисида маълумот берилмаган. Айни пайтда завод фаолияти тўхтатилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.