Хонанда Kamilla`нинг янги “Дежавю” деб номланган қўшиғига ишланган клип YouTubeдаги халқаро ELLO каналининг ТОП-10 хит-парадида иккинчи ўринни эгаллади. 


Хит-парад бошловчиси Вадим Олейник қайд этишича, икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида клип 134 минг марта (хозир 144 минг) кўрилди ҳамда клипга нисбатан илиқ фикрлар билдирилди.

“Дежавю” – бу “Алвон елканлар” эртаги асосида яратилган севги ва яхшилик қиссаси. Клип ғояси қўшиқ ёзилган илк кунлардаёқ пайдо бўлганди. Хонанданинг Pomidor entertainment жамоаси томонидан тайёрланган ушбу янги клипда ҳам анимациядан фойдаланилган.

Шунингдек, бугун Kamilla`нинг таниқли DJ Flextra билан ижодий ҳамкорлик намунаси – “Иллюзия” таронасининг ремикс тури ҳам тақдим этилди. 

 Ремиксни SoundCloud онлайн-платформасида тинглаш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.