Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий мамлакат бош вазири Ҳолид Баҳоҳни истеъфога жўнатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бунинг сабаби ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Ямандаги ҳусийчилар харакати вакиллари Саудия Арабистони билан асирлар алмашгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, ҳусийчилар ўзларининг 100 нафар жангчиси ўрнига 9 нафар саудиялик асирни топширган.