Агент 007 роли билан машҳур британиялик актёр Дэниел Крэйг БМТнинг минасизлантириш бўйича ишларини фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

2015 йилда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Крейгни миналарни ҳамда портлаш хусусиятига эга уруш аслаҳаларини йўқ қилиш бўйича глобал курашчиси этиб тайинлади.

Энди актёр БМТда тегишли мазмунда чиқишлар қилмоқда.

Крэйгнинг сўзларига кўра, Сурия, Ироқ, Ливия ва Сомали каби мамлакатлардаги ҳолат мазкур соҳа ҳамон молиялаштиришга муҳтожлигини кўрсатади.