Жангарилар Суриянинг Алеппо шаҳрида аҳоли яшаш манзилини ракетадан ўққа тутди. Бу ҳақда шаҳар марказий шифохонаси ходимлари маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 50 нафари эса жароҳатланган.

“Террорчилар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузишди ва Шайх-Мақсуд даҳасини ракетадан ўққа тутишди”, — деб хабар беради манба.

Шифохона ходимининг сўзларига кўра, воқеа жойига яна тўртта тез ёрдам машинаси жўнатилган. Қутқарувчилар вайроналар орасида иш олиб бормоқда. Учта турар-жой биноси бутунлай вайрон этилган.