Англиянинг Йоркшир графлигидаги 150 йилдан бери бир оилага тегишли бўлган Вест-Хеслертон қишлоғини сотувга қўйишди. Бу ҳақида PressTV хабар берди. Қишлоқнинг сотувдаги нархи 20 миллион фунт (28,4 миллион доллар) деб баҳоланмоқда.

Манзилгоҳ 850 гектарни ташкил этиб, унинг 45 гектари ўрмон ҳисобланади. Қишлоқда 43 та уй жойлашган. Бундан ташқари, унда 21 та ётоқхонасига эга бўлган катта уй, АҚШ, черков, мактаб, ўйин майдони ва бошқа иншоотлар мавжуд.

Бир неча йиллар бўш бўлганлигига қарамай қишлоқ ажойиб ҳолатда сақланган.

Бундай катта манзилгоҳларни сотувга қўйиш ҳолатлари илк бор содир бўлмаяпти. Шу йилнинг март ойида Американинг Невада штатидаги Кэл-Нев-Ари шаҳарчаси сотувга қўйилган. Унинг нархи саккиз миллион доллар қийматида баҳоланган.