Небраска штатининг Омаҳа шаҳридаги ҳайвонот боғида йўлбарс томонидан тишланган аёл жониворнинг қафасига ноқонуний кирганини тан олди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

33 ёшли Жаклин Айдга суд харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда 250 доллар жарима солинган.

Хабарда айтишилича, воқеа 31 октябрь куни содир бўлган.

Полициянинг маълумотига кўра, йўлбарснинг қафасига ноқонуний кирган аёл ўзини тажовузкорона тутган ва наркотик модда таъсирида бўлган.